$
 12591.71
-84.4
 14821.70
-153.86
 160.18
-1.38
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда Москвадан келган совуқлик сақланиб қолади

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда Москвадан келган совуқлик сақланиб қолади

Ўзбекистонга Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон оқибатида жойларда ҳаво ҳарорати кескин пасайб кетди, қор ёғиши кузатилди.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, эртага Ўзбекистон ҳудудларига совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Якшанба куни ҳам совуқ ҳаво сақланиб қолади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10 даража совуқ кузатилади. Кундузи эса ҳаво 0-3 даражагача илийди.

Теги :
Jamiyat