$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“UzAuto” “Equinox”ни 22,8 мингдан доллардан олиб, 34 минг доллардан пуллаяпти

“UzAuto” “Equinox”ни 22,8 мингдан доллардан олиб, 34 минг доллардан пуллаётган экан

Ижтимоий тармоқларда “UzAutoMotors” АЖ томонидан 8750 та Equinox LT 2.0T автомобилларини харид қилиш тўғрисида General Motors Overseas Distribution LLC билан 2019 йилнинг 27 ноябрида тузилган шартнома суратлари тарқалди.

Мазкур ҳужжатда кўрсатилишича, ушбу автомобиллар учун жами 199 млн. 902 минг 200 доллар тўлов қилиш кўзда тутилган. Бунда ҳар бир автомобиль Ўзбекистонга етказиб бериш шарти билан 22 минг 845 доллардан тушади.

Компания эса бу автомобилларни қарийб 34 минг доллардан ўзбекистонликларга пуллаяпти. Шунингдек, “UzAutoMotors” автомобилларни Ўзбекистонга олиб киришда бож ва утилизация йиғими тўлаш ёки тўламаслиги ҳам маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ҳамда Бекмирза Эшмурзаев UzAuto Motors ва Жиззах автомобиль заводига машиналарни импорт қилишда ва утилизация йиғими бўйича берилган имтиёзлар юзасидан батафсил ахборот бериш талаби билан Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасига сўров юборган ва бу маълумотлар махфий бўлганилиги учун ошкор қилинмаслиги айтилганди. 

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларни "портлатди". Компания вакиллари эса ҳозирча изоҳ беришмаяти.

Теги :
Jamiyat
Avto
Iqtisodiyot