$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда қор қоплонини муҳофаза қилиш мақсадида тарихий ҳужжат қабул қилинди

qor qoploni barsi қор қоплони барси

Халқаро Қизил китобга киритилган ушбу қоплон тури 12 та давлат ҳудудида кузатилган бўлиб , дунё бўйлаб 4-6 мингтагина қолган. 

Қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилишида қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур (GSLEP) ишлаб чиқилди . Тадбирда қор қоплонлари яшайдиган мамлакатларнинг атроф-муҳит вазирлари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ва халқаро молия институтлари (XMI) вакиллари иштирок этди.

Тарихий Самарқанд резолюцияси қабул қилинди

Йиғилишда глобал исиш ва музликларнинг эриши оқибатида қор қоплонларининг яшаш муҳити ва унинг ўлжа манбаларига тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказаётган иқлим ўзгариши шароитида ушбу қимматли турни сақлаб қолиш учун трансчегаравий ва давлатлараро ҳамкорлик муҳим эканлиги қайд этилди.

Мулоқотни ўз вақтида ўтказиш, қор қоплонларининг яшаш асраб-авайлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш муҳимлигини инобатга олиб, йиғилиш якунлари бўйича асосий мажбуриятлар белгилаб берилган тарихий Самарқанд резолюцияси қабул қилинди.

Қор қоплонининг камайиб кетишига сабаблар

Биринчиси – браконерлик. Бугунги кунда 12 та давлатнинг барчасида қор қоплонини ов қилиш кескин тақиқланган. Масалан Ўзбекистонда яқинда Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлашга қарши жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда қор қоплонини овлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари БҲМнинг 3 000 баравари миқдорида, яъни 1 миллиард сўм атрофида, хорижликлар эса 400 минг доллар жарима тўлайдилар.

Иккинчиси – урбанизация. Аҳоли кўпайиши фонида тоғ ҳудудлари ҳам ўзлаштирилиши, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа мақсадларда қўлланила бошланди. Натижада қор қоплонининг яшаш ареали қисқариб кетди. 

Учинчиси – уй ҳайвонлари. Иқлим ўзгариши ва чўллашув туфайли чорва моллари тобора юқорига кўтарилиб бориши оқибатида қор қоплони ва уй ҳайвонлари ўртасида контакт юзага келди. Натижада чорвадорлар томонидан қор қоплонини овлаш ҳолатлари учраб турибди. 

Маълумот учун, қор қоплони кўчиб юрувчи тур ҳисобланиб, тоғ-тошларда, денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликда яшайди. Ўзбекистоннинг "Ҳисор" қўриқхонасида 50-52 тага яқин қор қоплонлари рўйхатга олинган.