Энди карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автомобили жарима майдонига қўйилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.
1 daqiqa o‘qiladi

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра эндиликда эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақида Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Киритилган ўзгартиришга кўра, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда, ҳақлидир.
Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Кодекснинг 54-моддасининг иккинчи (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши) қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.



