$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Суғурта полиси бўлмаса, автомобилни ушлаб туриш тартиби бекор бўлди. Сенаторлар яна бир қонунни маъқуллади

Суғурта полиси бўлмаса, автомобилни ушлаб туриш тартиби бекор бўлди. Сенаторлар яна бир қонунни маъқуллади1

Аввал хабар берилганидек, бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда бир қатор қонун ҳужжатлари кўриб чиқиляпти. Жумладан Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига киритилаётган ўзгартишни маъқуллади.

Унга кўра, қонун кучга киргач, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

Қонун Президент имзолаб, матбуотда эълон қилингач кучга киради.

Теги :
Jamiyat
Avto