$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ШИРИН ЭНЕРГЕТИКА КОЛЛЕЖИДА ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА ТАЪЛИМ БЕРИЛАДИ

	ИЭС 25

“Иссиқлик электр станциялари” АЖга қарашли Ширин энергетика коллежида 2022-2023 ўқув йилида ўқув-амалиёт жараёнлари Саудия Арабистонининг “NОМАC” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “MARTECH” дастури асосида олиб борилади. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Саудия Арабистонининг “ACWA POWER” компанияси ўртасидаги келишувлар доирасида 2020-2021 ўқув йилида Ширин энергетика коллежига синов тариқасида 9-синфни битирган ўқувчилар қабул қилинган эди. Мазкур амалиёт 2022-2023 ўқув йили учун қайта йўлга қўйилиб, 300 нафар 9-синф битирувчилари коллежга қабул қилинди. 

Уларнинг техник билимлари жаҳоннинг етакчи компаниялари талаби даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида “NOMAC” компанияси томонидан “Martechmedia” сайтининг HSI платформаси орқали ўтиладиган “Technical course” йўлга қўйилди. 

Ушбу техник курснинг амалий машғулотларини сифатли ҳамда ўқувчилар учун тушунарли тарзда ўтилишини таъминлаш мақсадида “NOMAC” компаниясининг коллеждаги вакили жаноб Ҳоссам Аҳмад Ҳассанайн ва ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари Рустам Қосимов бошчилигида ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда махсус фан ўқитувчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Унда “Technical course” нинг амалий жараёнларини қандай ташкил этиш ҳамда дарс соатларида коллеждаги мавжуд техник жиҳозлардан унумли фойдаланиш, ўқувчиларда ускуналар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш, ҳар бир деталь бўйича билимларини ошириш зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар берилди. 

Маълумот ўрнида, “Martechmedia” компанияси онлайн таълим тизими йўналишида техника хавфсизлиги, техник таълим стратегиясини ишлаб чиқиш, инструкторлар бошчилигида ўқувчиларни мураккаб технологияларга ўқув масканининг ўзида ўқитиш бўйича дунёнинг етакчи онлайн платформаларидан бири ҳисобланади.