$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Шакар заводлари ёпилишига расмий изоҳ берилди

Шакар заводлари ёпилишига расмий изоҳ берилди "Хоразм Шакар" МЧЖ

Кеча Ўзбекистондаги ягона шакар ишлаб чиқарувчи заводлар — «Ангрен шакар» МЧЖ ва «Хоразм-шакар» МЧЖ корхоналари ёпилгани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон миллий ахборот агентлигида уларнинг нега ёпилгани хусусида завод раҳбарларининг расмий изоҳи эълон қилинди.

«Ангрен шакар» МЧЖ Бош директори Рустам Акбарходжаев ва «Хоразм-шакар» МЧЖ Бош директори Умиджон Комиловлар завод ёпилиши ҳақида қуйидагиларни маълум қилишган:

“Ўзбекистондаги мавжуд иккита шакар заводи хом-ашё тугаганлиги муносабати билан ишлаб чиқаришни вақтинчага тўхтатган эди. Ҳозирча ушбу вазиятдан фойдаланган ҳолда заводдаги барча ускуналарда профилактик тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказган ҳолда хом-ашё муаммоси ҳам бартараф этилмоқда. Яқин кунларда иккита заводда ишлаб чиқариш тўлиқ қувват билан бошлаб юборилади”.

Теги :
Iqtisodiyot