$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

Сергелида курувчилар кўтарган жанжал бўйича расмий маълумот берилди

Сергелида курувчилар кўтарган жанжал бўйича расмий маълумот берилди Скриншот

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги янги уйлар қурилишида ишлаётган бир гуруҳ қурувчилар ўртасидаги муштлашув акс этган видолар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 16 июль куни соат 19:09 да 102 рақамига Сергели тумани Янги Чоштепа массиви қурилиш майдончасининг ёпиқ ҳудудида бир неча эркаклар ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг туман ИИО ФМБ ходимлари воқеа жойига етиб келишган.

Аниқланишича, жанжал 28 ёшли қашқадарёлик ва 30 ёшли андижонлик қурувчилар ўртасида, қурилиш асбоблари масаласида юзага келган. Жанжалга бошқа ишчилар ҳам қўшилган.

Ҳозирги вақтда уларнинг шахси аниқланмоқда. Келишмовчилик натижасида ҳеч кимга жиддий шикаст етмагани айтиляпти.

Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан тафсилотларини аниқлаш мақсадида терговолди текшируви ўтказилмоқда. Текширув натижасига қараб ҳодисанинг барча иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Шунингдек, қурилиш объекти ишчилари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Теги :
Жамият