$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги тажриба: Мактабларда танлов асосида дарс ўтилади

pupils

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 

Ўқув режаси

Унга кўра, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11 синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб, “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ёки “Бизнес ва касб-ҳунар” йўналишлари бўйича ҳам ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади. 

Академик ёзув ва сўзлашиш кўникмалари

Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, унга мувофиқ 5–9 синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади ва 10–11 синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади. 

Кўп тиллилик

Шунингдек, “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11 синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади. 2024 йил 1 майга қадар 11 синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади. 2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, француз, франсуз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.

Теги :
Jamiyat