$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

“Саховат” паррандачилик хўжалигига Ўзбекистон “ҳалол” сертификати берилди

“Саховат” паррандачилик хўжалигига “ҳалол” сертификати берилди

Ўзбекистон озиқ-овқат саноатидаги етакчи компаниялардан бири – 2016 йилда ташкил этилган “Saxovat Broiler” паррандачилик фермаси мазкур йўналишда «ҳалол» ўзбек сертификатини олган дастлабки парранда фабрикаси бўлди.

Жорий йилнинг 10 август куни «Паррандасаноат» уюшмаси ва бир гуруҳ ОАВ вакиллари иштирокида “Saxovat Broiler” паррандачилик фермаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятининг Пискент туманига пресс-тур ташкил қилинди.

Компания вакилларига кўра, 54,79 гектар майдонда жойлашган йирик корхонада иш жараёни ёпиқ циклда, яъни “даладан пештахтагача” тамойили асосида йўлга қўйилган бўлиб, паррандачилик маҳсулотларини етиштиришдан тортиб, то истеъмочиларга етиб боргунга қадар бўлган барча босқичлар тўлиқ назорат қилинади.

Бу ерда етиштириладиган жўжалар пробиотиклар, турли хил сунъий ўстириш гормонлари, кимёвий воситалардан ҳоли ва улар табиий дон билан боқилади, маҳсулот сифати эса, ҳам ички, ҳам мамлакат миқёсида, Россия ва Eвропанинг мустақил лабораториялари томонидан назорат қилинади.

“Saxovat Broiler” ижрочи директори Артур Дапкунаснинг таъкидлашича, Ўзбекистон шароитида етиштириш учун товуқларнинг “ROSS 308” зоти танлаб олинган ва у қатор афзалликларга эга.

“Кўпчиликда бройлерлар тезда вазн орттириши учун уларга турли кимёвий дорилар берилади деган стереотип шаклланиб қолган. Лекин ундай эмас. "ROSS 308" селекционерлар томонидан жуда қисқа муддатларда мазали товуқ гўшти олиш учун махсус яратилган, шу сабабли жўжалар табиий йўл билан жуда фаол вазн орттиради, гўшти эса экологик софлигича қолади. Бундан ташқари, бу зот касалликларга чидамли”, дейди А. Дапкунас.

2021 йилнинг июнида “Саховат” «ҳалол» стандартларига мувофиқликни тасдиқловчи сертификатни олди. Ҳужжат Ўзбекистон илмий синовлар ва сифат назорати маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилди.

“Шу вақтгача компаниянинг маҳсулотига Россия Муфтийлар кенгашининг сертификати амал қилар эди. Эндиликда бизда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳам “ҳалол” сертификати бор”, – дея қўшимча қилди А. Дапкунас.

Ўз навбатида, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Баходир Исаев корхонага “ҳалол” сертификатининг берилиши жараёнига аниқлик киритар экан «Саховат»га “ҳалол” сертификати унинг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлашини алоҳида қайд этди.

Масалан, кўплаб мамлакатлар, асосан араб давлатларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказишда бир қатор қатъий талаблар бор, “ҳалол” сертификати шулардан бири.

“Қолган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизда бундай сертификатнинг йўқлиги, уларнинг маҳсулоти яроқсиз эканини англатмайди. “Ҳалоллик” сертификатига сотиб олувчи давлат томонидан қўйиладиган талабни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қараш керак, холос”, – дейди Баходир Исаев.

Маълумки, паррандачилик саноати аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда муҳим қадам бўлиб, ҳукумат паррандачиликни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг июнь ойида тармоққа янги имтиёзлар ва субсидиялар берилди. Шунингдек кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисми қопланмоқда, бир қатор солиқларнинг миқдори икки маротаба камайди, паррандачилик бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун 85 млн. АҚШ доллари ажратилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда парранда гўшти етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлар сони ортиб бормоқда. Бу четдан экспорт қилмасдан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўмагида аҳолини сифатли паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot