$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«Бизда тиш шифокори бўламан десангиз ҳам иқтисодни ўқишингиз керак, актёр бўламан, десангиз ҳам иқтисодни ўқишингиз керак» — Сарвар Каримов

Сарвар Каримовнинг айтишича, унга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 4 йил давомида 60 га яқин фан ўтилган. 

«Менимча, Оксфорд университетида ҳам 56 та фан ўтилмаса, бунча билим берилмаса керак, деб ҳисоблайман. Албатта, бу сарказм. Ўзим қизил дипломга битирган бўлсам ҳам, ҳозир диплом иловасидаги фанларни кўриб анча-мунча фанни эслай олмадим. Ростанам шунақа фан ўтилганмиди, йўқми, қайси хонада ўтилганди, эслолмадим. Ҳаттоки, қайси ўқитувчилар ўтганини ҳам эслолмадим», — дейди у. 

Режиссёр ўзи шунча фан керакми, дея савол қўймоқда. 

«Ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, мен институтга режиссёр бўлама деб кирганман. Режиссёр бўламан деб келган одамга режиссюрани ўтиш керак, сценарий ёзишни ўтиш керак. Тўғри, саҳна нутқи, актёрлик, монтаж деган дарсларимиз бўларди. Ўшаларни ўзини ўтиб, тил-адабиётни ҳар бир инсон билиши керак. Тил адабиётни, чет тилини қўшиб, шуларнинг ўзи билан ҳам чегараланса бўладида. Лекин бизда фарқи йўқ, сиз доктор бўласизми, актёр бўласизми, сиз маълум бир фанларни ўтишга мажбурсиз. Дейлик, иқтисод фани ҳамма институтда бўлса керак. Нимага, мен тушунмайман. Бутун дунёда иқтисодни иқтисодчи бўламан деган одам, молия соҳасида ишлайман деган одам ўқийдида. Бизда тиш доктор бўламан десангиз ҳам иқтисодни ўқишингиз керак, актёр бўламан, десангиз ҳам иқтисодни ўқишингиз керак», — дейди у. 

Сарвар Каримов энг ёмон тарафи бу фанларнинг имтиҳонлари ҳам борлигини айтмоқда. 

«Ўзим талаба бўлганимда ҳам кўрганман, ўзим ўқитувчи бўлганимда ҳам кўрганман, талаба ўзининг «спец» фанига тайёрланишнинг ўрнига мутлақо унинг ҳаётида керак бўлмайдиган бошқа бир фанга тайёрланади. Одам институтда 60 та фанни ўрганиши керакмас. Умуман инсоннинг мияси 60 та фанни қабул қилолмайди. Одамнинг калласи ё аниқ фанларга яхши ишлайди, ёки гуманитар фанларга яхши ишлайди. Масалан, менинг каллам аниқ фанларга умуман ишламайди. Тангенс, катангенс деган нарсаларни умуман тушунмайман. У нарсалар мен учун ёд, уларни кўрсам миям ўчади. Лекин адабиётни, тарихни яхши биламан. Шунақа экан, нега одамга кераксиз фанлар ўтилиши керак», — дея қўшимча қилган режиссёр.
Теги :
Jamiyat