$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сардоба йўли ёпилиши бўйича расмий муносабат билдирилди

Сардоба йўли ёпилиши бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда А-373 автомобиль йўлининг Сардобадан ўтган қисми ёпилганлиги, Тошкентдан Самарқандга борувчилар "Сардоба" сув омбори тошқинидан кейин юришга мажбур бўлган Гулистон орқали ўтган Даштаобод-Зарбдор-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланаётганлиги тўғрисида транспорт воситалари тирбандликлар келиб чиқаётганлиги А-373 автомобиль йўлининг Сардобадан ўтган қисми ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билан чиқди.

Таъкидланишича, чиндан ҳам "Сардоба" сувомбори ҳалокатидан сўнг Мирзаобод-Оқолтин туманлари ҳудудина ўтган А-373 автомобил йўлининг 10-25 км.ларида йўллар ўпирилиши, кўприклар яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Шу вақтга қадар йўллар ва кўприклар тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги вақтда ушбу кўприклар охирги таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ва фойланашига топширилиш арафасида бўлганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча юқоридаги каби "Даштобод-Зарбдор-Жиззах" йўналиши бўйича йўналтирилмоқда.

Ушбу А-373 автомобил йўли 13 октябрь куни соат 20:00да очилиши режалаштирилгани айтилмоқда.

“Юқоридагиларни инобатга олиб ҳайдовчиларимиздан йўл патрул хизмати ходимларининг кўрсатмасига асосан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз ҳамда келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади муносабатда.

Теги :
Jamiyat
Avto