$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди

Saraton

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тахминларига кўра 26 йилдан кейин бутун дунёда саратонга чалинганлар сони 77 фоизга етиши мумкин.

Йиллига 35 миллион бемор

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, ЖССТ онкологик касалликлар бўйича ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2050 йилга келиб, дунёда саратонга чалиниш кўрсаткичлари йилига 20 миллиондан 35 миллион ҳолатга кўпайиши мумкин. 

Сабаблари қандай?

Унга кўра, ўсиш динамикасига таъсир кўрсатувчи қатор омиллар мавжуд. Улар орасида тамаки истеъмоли, спиртли ичимликлар, семириш ва ҳаво ифлосланиши асосий ўринни эгаллайди. Хусусан, ҳисоботда инсон тараққиёти индекси жуда юқори бўлган мамлакатларда ҳар 12 аёлдан бири кўкрак бези саратонига чалиниши прогноз қилинган. Маълумот учун, ҳар 71 нафар бемор аёлдан бири бу хасталик оқибатида вафот этади. Инсон тараққиёти индекси паст давлатларда эса вазият бошқачароқ тус олиши мумкин. Яъни ҳар 27 аёлдан бирига кўкрак бези саратони ташхиси қўйилиб, 48 нафар бемордан бири ҳаётдан кўз юмади. 

Саратон рақамлари

Маълумот учун, 2022 йилда сайёрамиз бўйича 20 миллиондан ортиқ саратонга чалинган бемор ва 10 миллионга яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Онкологик касалликлардан ўлим сабаблари орасида ўпка саратони етакчилик қилган — 18,7 фоиз. Бу дард 1,8 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ундан кейинги ўринларда йўғон ичак саратонида 900 минг, жигар саратони билан 760 минг, кўкрак бези саратонида 670 минг ва ошқозон саратони 660 минг ўлимлар сони қайд этилган. 2022 йилда саратон касаллигидан жами 9,7 миллион киши вафот этган. Ана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун ЖССТ 2023 йил декабрь ойида электрон сигарета истеъмоли, реализацияси ва тарғиботини назорат қилиш ҳамда тартибга солиш юзасидан ҳукуматларга шошилинч тавсиялар берди.