$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда санаторияга бепул йўлланмани кимлар олади?

sanatoriya

Ижтимоий миллий ҳимоя агентлиги санаторийларга йўлланма бериладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, бир йилда бир маротаба — навбат асосида:

урушда ногиронликни орттирган шахсларга тенглаштирилган фуқаролар;

Республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил АЭС ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;

ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;

Икки йилда бир маротаба — навбат асосида:

уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига);

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бор шахсни кузатиб борувчи фуқарога;

Уч йилда бир маротаба — навбат асосида:

ёшга доир пенсия олувчиларга.

Маълумот учун, республика бўйлаб Агентлик тасарруфидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторийларни қабул қилишнинг бир вақтдаги қабул қуввати 1722 нафар, йиллик қуввати 51 660 нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда санаторийга йўлланма учун навбатда турган шахслар умумий сони 352 000 дан зиёд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 930,4 минг нафарга етиб, аҳоли сонидаги улуши 10,7 фоизни ташкил қилган. Бу 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига нисбатан 164,7 минг нафар (4,4 фоиз)га кўп деганидир.