$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Каттақўрғон туманида Lada Granta, Cobalt, Damas, Lacetti ва Tico иштирокида авария содир бўлди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этди.

Самарқандда 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХХ матбуот хизмати.

21 ноябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани «Муллакўрпа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Б.К. юқори тезликда Lada Granta автомобилида ҳаракатланаётиб, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.Ғ. бошқарувидаги Cobalt`нинг орқа томонига қаттиқ зарб билан урилган.

Бунинг оқибатида атрофда бўлган 1992 йилда туғилган Л.Д. бошқарувидаги Damas, 1996 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги Lacetti, 1978 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги Tico автомобиллари ЙТҲ қатнашчисига айланган.

Ҳодиса сабаб Damas автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Avto