$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанддаги автоҳалокатда икки пиёда вафот этди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Самарқанд туманида содир бўлган ЙТҲда икки нафар пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Автоҳалокат 2023 йил 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида содир бўлган. “AUDI” русумли автомашинаси олдига ўзи билан бир йўналишда кетаётган икки нафар пиёдаларнинг югуриб чиқиши натижасида ҳайдовчи Б.У. уларни уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.  

ЙТҲ оқибатида пиёдалар вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК-266 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.  

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Қашқадарёда "Nexia" уриб кетиши оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган эди.

Теги :
Jamiyat
Avto