$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

“НАВОИЙ ИЕС” АЖ: ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАР ИШ САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

ИЭС 8

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарда келгуси куз-қиш мавсумига ҳозирлик ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида гидротехник иншоотлар, уларнинг қурилма ва ускуналари таъмирланиб, эксплуатацион ҳамда эстетик ҳолати яхшиланмоқда. Жумладан, “Навоий ИЭС” АЖда гидротехник иншоотлари орқали станция конденсаторларига сув етказилиши узлуксизлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сув иншоотлари цехига қарашли тўғоннинг сувни очиб-ёпиш дарвозаларида таъмирлаш ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кенг кўламли таъмир ишлари олиб борилмоқда. 

Цех мутахассислари томонидан аввало тўғоннинг ишга шай ҳолатда экани кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди. Тўғоннинг 1000 квадрат метр майдони бўёқланди. 

Шунингдек, чиқиндиларни ушлаш комплекси эстетик ҳолати талаб даражасига келтирилди, қўшимча сув бориш каналларидаги бетон қолдиқлари ва лойқалари тозаланди. Конденсаторларга сувни тозалаб бериш айланма сеткалари бўёқланди, қўшимча сувни тақсимлаш ва насоснинг сув қабул қилиш жойи таъмирланди.

Бундан ташқари Сув иншоотлари цехида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ҳам цех ходимлари томонидан катта ишлар амалга оширилмоқда, жумладан, ходимларнинг кийим алмаштириш хоналари, ювиниш хоналари, таъмирланди, цех ҳудуди ободонлаштирилди.

-Ҳозирда ушбу цех мутахассислари ишлаб чиқариш барқарорлиги, ҳамда станциядаги генераторларнинг сифатли ҳамда узоқ муддат давомида хизмат қилишини таъминлаш мақсадида кун-у тун тинмай меҳнат қилишмоқда – дейди Сув иншоотлари цехи бошлиғи Ғолиб Наимов.