$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқадда ишлаб чиқарилаётган янги моделдаги автобуслар ЕОИИ давлатларига экспорт қилинади

Самарқадда ишлаб чиқарилаётган янги моделдаги автобуслар ЕОИИ давлатларига экспорт қилинади

2021 йилдан бошлаб Самарқанд автомобиль заводида янгиланган SAZ LE60 паст сатҳли автобуси янгиланган модификацияда ишлаб чиқарилади. Янги, такомиллаштирилган модел ЕОИИ Божхона иттифоқининг техник регламенти талабларига мувофиқлиги юзасидан синовдан ўтди. Эндиликда уни Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган. Дастлабки йилларда завод мазкур моделдан атиги 1-2 дона сотган бўлса, айни пайтда биргина экспорт учун 600 дона автобусга буюртма олган. Бу рекорд даражадаги талаб экани, келгуси 3 йил ичида яна 2 минг дона автобус сотиш режалаштирилаётгани айтилмоқда.

Янги моделнинг синовлари Дмитров полигонида (Россия, Москва вилояти) бўлиб ўтди. Кейинги уч йил ичида SAZ LE60 сертификатланган модификацияда ЕОИИ Божхона иттифоқига аъзо давлатларга экспорт қилинади.

«SAZ LE60 — бу Ўзбекистонда лойиҳаланган ва ишлаб чиқарилган ягона паст сатҳли автобус. Бу конвейердан илк бор 2012 йилда чиққан маҳаллий автомобиль маҳсулоти. 16 март куни SamAuto ўзининг 22 йиллигини нишонлади ва, айтишим мумкинки, SAZ LE60 — шу йиллар давомидаги тажриба, ривожланиш ва такомиллаштириш натижасидир.

 Ушбу моделни ишлаб чиқаришнинг дастлабки йилларида Самарқанд автомобиль заводи йилига 1-2 дона маҳсулот сотган. Шу ўтган даврларда 454 та автобус сотилган. Бу йил биз рекорд даражадаги талабни кўрмоқдамиз, фақат экспорт буюртмасининг ўзигина 600 донани ташкил этмоқда. Агар ички бозорда талабнинг ўсиши юзага келса, SamAuto нинг имкониятлари уни қоплашга имкон беради. Яқин уч йил ичида биз SAZ LE60 савдосини 2 минг донага етказишни режалаштирмоқдамиз”, — деди, “СамАвто“ МЧЖ ҚК бош директорининг маркетинг ва сотувлар бўйича ўринбосари Илҳом Ярашев.

Олинган сертификат Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Арманистон ва Қирғизистон ҳудудида 2024 йилгача амал қилади. Шунингдек, «СамАвто» МЧЖ ҚК Россия, Қозоғистон, Украина ва Озарбайжон ҳудудларида паст сатҳли автобус ишлаб чиқариш бўйича талабномалар қабул қилди. Ишлаб чиқариш билан маҳаллий компаниялар шуғулланади. Айни вақтда ушбу масала бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

2021 йилнинг 16 мартида SamAuto ўзининг 22 йиллик санасини нишонлади. Ушбу вақт давомида Самарқанд заводи 26 мингта юк машиналари ва ихтисослаштирилган транспорт воситалари, 15,4 мингта шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарди. Ўтган йилнинг январь ойида биринчи маҳаллий ISUZU D-Max пикапларининг савдоси бошланди. Бугунги кунга келиб 550 та автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, улар ички ва ташқи бозорларда сотилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Avto