$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Бектемирда туғуруқхонага ишга жойлаштириш учун 30 минг доллар талаб қилган директор ушланди

Бектемирда туғуруқхонага ишга жойлаштириш учун 30 минг доллар талаб қилган директор ушланди

Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори танишининг турмуш ўртоғини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан директорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28-, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Жамият