$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

РАҚАМЛАШТИРИШ – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ

	ИЭС 20

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги корхоналарда Президентимизнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида кенг кўламли рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, “Навоий ИЭС” акциядорлик жамиятида ҳам ушбу йўналишдаги ишлар самарали йўлга қўйилган.

Жумладан, станция фойдаланиб келаётган ичимлик суви қувурларига “ақлли ҳисоблагичлар” ўрнатилган бўлиб, уларнинг кўрсаткичларини онлайн тарзда масофадан туриб мониторинг қилиш йўлга қўйилган. 

Ҳозирда иссиқлик автоматикаси ва ўлчаш цехи мутахассислари томонидан эски типдаги назорат ўлчов воситалари янги турдаги замонавий видеорегистраторларга алмаштирилмоқда. Мазкур қурилмаларнинг афзаллиги шундаки, маълумотлар ички хотирада сақланади ва USB орқали хотира картаси ёрдамида шахсий компьютерга кўчирилиши мумкин. 

Яна шуни қайд этиш керакки, электр станцияларида жисмонан ва маънан эскирган, аниқлик синфи паст, ишончсиз ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилмайдиган қурилмаларни янгисига алмаштириш орқали бир қанча қулайликлар яратилади. Жумладан, энергоблоклар фавқулодда технологик ҳимоядан ўчганда бунинг сабабини таҳлил қилиш ҳамда тўғри ишлашини назоратга олиш имкони пайдо бўлади. 

-Бу каби амалга оширилиб келаётган ишлардан кўзланган асосий мақсад - иш унумдорлигини ошириш билан бир қаторда, энергоблокларда ҳарорат, сарф, босим ва сатҳни ишончли назорат қилиш, ахборотларни архивлаш асносида эксплуатациядаги хато ва камчиликларни таҳлил қилиб боришдан иборат, – дейди “Навоий ИЭС” АЖ Ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи Музаффар Пирназаров.