$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Солиқ қўмитаси ҚҚС ўзгаришлари ҳақида хабар берди

qqs

Ўзбекистонда 1-апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси 1 апрелдан Ўзбекистонда айрим маҳсулотларга қайта ҚҚС қўлланиши ҳақида маълумот берди.

Эндиликда сув таъминотлари учун ҳам ҚҚС бор

Унга кўра қуйидаги маҳсулотлар учун 1 апрелдан ҚҚС имтиёзлари бекор қилиниб, қўшимча қиймат солиғи тўланади.

Савдо айланмаси бўйича:

• тиббий хизматлар;

• ветеринария хизматлари;

• дори воситалари;

• ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:

• дори воситалари;

• ветеринария дори воситалари;

• тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;

• шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

Аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:

• сув таъминоти;

• канализация;

• санитария жиҳатдан тозалаш;

• иссиқлик таъминоти.

Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг нол даражали ставкаси қўлланилган.

Бекор қилинган ҚҚС

Шунингдек, айрим соҳаларни ривожлантириш ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун пресидент фармони билан 2028 йилгача буджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб оладиган товар (хизмат)ларни реализация қилишга доир айланмаси, шунингдек уларнинг импорти ҚҚСдан озод қилинган эди

Хариди учун кимларга ҚҚС қайтарилади?

Шу билан бирга ўтган йили 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо обектларидан айрим товарларни сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбек ўрнига, 12 фоиз ҚҚС қайтарилиши жорий қилинган эди

Унга кўра, ҚҚС қайтариб бериладиган маҳсулотлар рўйхатига

• Қўй гўшти

• Парранда гўшти

• Мол гўшти

• Тухум 

• Ўсимлик ёғи киритилган эди. 

Бунда истеъмолчи ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар билан бирга бошқа турдаги маҳсулотларни харид қилиб чекни рўйхатдан ўтказганда ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар учун 12 фоиз, бошқа турдаги маҳсулотлар учун 1 фоиз кешбек қайтарилиши белгиланган.

Теги :
Jamiyat