$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоийда дарёдан жасад топилди

Навоийда дарёдан жасад топилди Навоийда дарёдан жасад топилди

2020 йилнинг 15 июль куни тахминан соат 10:30лар атрофида Кармана тумани “Каттамачит” МФЙдан  оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёсидан тахминан 40-45 ёшлардаги номаълум эркак мурдаси топилган. Бу Навоий вилояти Матбуот хизмати хабар қилди.  

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу номаълум шахснинг мурдаси 1975 йилда туғилган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Дабусия” маҳалласида яшовчи Т.Йга тегишли эканлиги аниқланди.

2020 йилнинг 12 июль куни соат тахминан 20:00 ларда, фуқаро О.Д га тегишли бўлган Кармана тумани “Кўхна-қўрғон” МФЙ “Усташирин” кўчасида қайни укаси Ф.П ҳамда қизи М.Г билан биргаликда олдиндан жиноий тил бириктириб, Т.Й билан  ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида Ҳ.Р ва Ф.П Т.Йнинг танасининг турли қисмларига ёғоч бўлаги билан уриб, тан жарохати етказишади, Ҳ.Р Т.Йнинг бўйин қисмидан оёғи билан босиб, уни хушсиз ҳолатга келтирган, тунги соат 01:00 ларда Т.Йнинг ўлганлигини билганларидан кейин, унинг жасадини эшак аравага ортишиб, “Кўхна-қўрғон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёсига оқизиб юборишади.

Вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ходимлари кўмагида мазкур жиноят очилган. Айбдорлар тегишли тартибда жазо олиши айтилмоқда.

Теги :
Жамият