$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

huquq ustuvorligi

 2024 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз.

Маиший техникалар импортида талаб

Президентнинг “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорига асосан 2024 йил 1 февралдан бошлаб маиший техникалар импортида ишлаб чиқарувчининг расмий дилери бўлиши талаб этилади.

Қарор билан Ўзбекистонга олиб киришда сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхати ҳам тасдиқланган. 

Касаначилар учун ўқув курслари

2023 йил 21 декабр куни президентнинг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 февралдан бошлаб касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади. 

Хотин-қизларни касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишларида касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.

Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Тадбиркорлар рейтинги жорий этилади

Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектлари барқарорлик рейтинги жорий этилади.

Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

  • ААА, АА ва А тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;
  • ВВВ, ВВ ва В тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;
  • ССС, СС ва С тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;
  • D тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

Шунингдек,

▪️реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдам ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади;

▪️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳар ойнинг 15-санасига қадар яратилган янги иш ўринлари ва бандлиги таъминланган аҳоли тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон ахборот алмашинуви орқали Солиқ қўмитасига тақдим этади;

▪️Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар доирасида қурилиш материаллари, ускуна ва жиҳозлар фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинади.

Теги :
Jamiyat