$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди меҳнат дафтарчасига 2005 йилгача киритилган стажлар ортиқча ҳужжатларсиз ҳисобга олинади

Меҳнат дафтарчасига 2005 йилгача киритилган стажлар ортиқча ҳужжатларсиз ҳисобга олинади

2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади.

Президентнинг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармони билан пенсия таъминоти соҳасида қуйидаги ўзгаришлар кутиляпти:

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб, пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр – 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобга олинади:

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғриси да”ги Қонуннинг 37-моддаси “а” бандида 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Юқоридаги талабларга асосан иш стажини ҳисоблаш учун 1991 - 2005 йилгача бўлган даврларда суғурта бадалари тўлаганлиги тўғрисда архив маълумотлар сўралмоқда. Бу эса фуқароларнинг оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, турли сабабларга кўра архив ҳужжатлари сақланмаган бўлса 2005 йилгача иш ҳақи ва стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоби юритилмаганлиги сабабли пенсия тайинлашда ушбу давр ҳисобга олинмасдан қолмоқда.

Натижада 2009 йилда янги тайинланганлар пенсия ишларидан 8 493 нафари (ёки жами янги тайинланганлар сонига нисбатан 5%) тўлиқсиз иш стажи билан тайинланган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилда 157 637 нафар (ёки жами янги тайинланганлар сонига нисбатан 57%)ни ташкил этмоқда.

Мисол учун: фуқаро меҳнат дафтарчасига асосан 1992-2009 йилгача иш фаолияти юритилган бўлиб, пенсия расмийлаштириш учун иш стажини архив идорлардан тасдиқлаш мақсадида архив идораларига мурожаат қилинади, агарда фуқаро бир нечта ташкилотда ёки иш жойларида ишлаган ўлса, сўров хатлари бошқа архив идораларга юборилади. Мазкур маълумотлар топилгунга қадар бир неча ой ўтиши, бундан ташқари ҳужжатлар архив идораларига тўлиқ топширилмаганлиги ёки умуман топширмаганлиги натижасида иш стажлари тасдиқланмай қолиши мумкин.

Маълумот учун: 2021 йил 1 июндан бошлаб 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш фақат янги тайинланган пенсия ишларига тадбиқ этилиши назарда тутилган.

Мазкур амалиёт Қирғизистон ва Озарбайжон давлатларида якка тартибдаги ҳисоботни амалиётга жорий этилгунга қадар бўлган даврни давлат томонидан пенсия миқдори ёки иш стажи шаклида совға қилинган.

Ушбу амалиёт жорий этилиши натижасида:

– бир йилда ўртача 240-250 минг фуқаронинг иш стажини тасдиқлаш билан боғлиқ оворагарчиликлари бартараф этилади;

– қўшимча харажат йиллик ўртача 130 млрд.сўм (1 июнь ойидан жорий этиш ҳисобига 2021 йилда 65 млрд.сўм)ни ташкил этади.

Манба: Пенсия жамғармаси

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot