$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қатар ҳукумати коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 200 минг доллар ўтказиб берди

Қатар ҳукумати коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга 200 минг доллар ўтказиб берди

Қатар ҳукумати Ўзбекистондаги коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қатар хайрия ташкилоти орқали Ўзбекистонга 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз молиявий ёрдам ажратишга қарор қилди.

Республика махсус комиссиясининг 20 августдаги қарорига биноан, ушбу маблағлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистондаги филиали ҳисобрақамига ўтказилди. Филиал ушбу маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари соғлиғини сақлаш ҳимоя қилиш учун коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш доирасида зарур ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозларни сотиб олишда фойдаланишни режалаштирган.

Аввалроқ, шу йилнинг май ойида Қатарнинг "Жасим ва Ҳамад бин Жасим хайрия жамғармаси" COVID-19 га қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида беғараз молиявий ёрдам тариқасида 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармаси ҳисобрақамига ўтказиб берганди.

Қатар Давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад ал-Хажрнинг қайд этишича, ушбу маблағлар "дўст Ўзбекистонга мамлакат раҳбариятининг аҳолини пандемия хавфидан ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш доирасида тақдим этилади. "Бу Қатар ва Ўзбекистон ушбу мушкул даврда бир-бирини қўллаб-қувватлашга интилишларининг яна бир тасдиғидир", деган элчи.

Теги :
Iqtisodiyot