$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда карантин кучайтирилмоқда. Қаршида автомобилларга 24 соатлик чеклов ўрнатилади

Карантин Карантин

Қашқадарё вилояти махсус комиссияси қарорига асосан вилоятда 2020 йил 27 июль соат 00:01 дан бошлаб 15 августгача қуйидаги қўшимча чекловлар жорий қилинади. Жумладан, Қарши шаҳрига барча турдаги транспорт воситаларининг кириши ва ҳаракатланиши чекланади. Ҳатто сутканинг муайян вақтида (07:00дан 10:00гача ва 17:00дан 20:00гача) ҳам шаҳарда автомобилларда ҳаракатланиш тақиқланади.

— фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориш-келиш;

— қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, ташиш билан шуғулланувчилар;

— қурувчи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли жиҳоз, хомашё материалларини ташишга мўлжалланган автомашиналар бундан мустасно. Вилоятнинг қолган туманларида сутканинг рухсат этилган вақтида ҳаракатланиш мумкин.

Шунингдек, Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманлар марказларида хизмат кўрсатаётган йўналишсиз такси автомашиналари сони 3 бараваргача қисқартирилади. Бунда:

— Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 16 июлдаги йиғилиш баёни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда вилоятдаги рўйхатга олинган ваколатли транспорт ташкилотлари (уюшмалар) томонидан аниқ давлат рақами кўрсатилиб, рухсат берилган йўналишсиз такси автомашиналаригина ҳаракатланади;

— Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ва транспорт бошқармаси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи йўловчи ташиш таксилари ҳамда ҳайдовчиларининг рўйхатини шакллантириш ва уларнинг белгиланган ҳудуддан ташқарида фаолият олиб бормасликлари устидан қаътий назорат ўрнатади.

— Вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидимиологик назорати маркази йўналишсиз таксиларга ҳар 4 соатда дезинфекция қилишни қатъий назоратга олиш мақсадида махсус дезенфекциялаш нуқталарини ташкил этиш ва дезенфекциялашни рўхатга олиш мезанизимини шакиллантиради.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot