$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Телефонга қарамлик касалликми ёки касаллик келтириб чиқарадими?

Қарамлик Qaramlik

Кўриш қобилияти пасайиши, семизлик, ҳолсизлик - бу телефон орқали келиб чиқадиган касалликларнинг бир қисми холос.

Қуш инида кўрганини қилади

Ҳозирги замонда телефонсиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. 7 ёшдан 70 ёшгача барчани қўлида телефонни кўришимиз мумкин. Эрталаб нонушта телефон, йўл, иш, тушлик, буларнинг барчаси телефон билан ўтади. Болаларга телефон зиёнлигини уқтирадиганлар, аммо ўзи ҳам унга қарам бўлганлар талайгина. Телефон соғлиқ учун зарарлилиги барчага маълум. Лекин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, телефон одамга қайси пайтда ёки қандай вазиятда энг кўп зарарини етказади?! 

Яқинда рус олимлари айнан шу бўйича тадқиқот ўтказишди. Унга кўра, тунда телефондан фойдаланиш соғлиққа таъсир қилувчи асосий вақтлардан бири деб топилган. 

Кўз нури эмас...

Ҳамма тунда телефон ўйнаш кўзга зиён дейиши табиий. Лекин, тадқиқотлар натижаси ундай кўрсатмади. Бунда асосий муаммо семизлик экан. Яъни тунда телефон ўйнаш инсонда семизликни келтириб чиқаради. 

Россиянинг Тюмен тиббиёт университети олимлари оқшом ва тун маҳали смартфон ҳамда бошқа гаджетлар мониторларидан тараладиган кўк нур семизликни келтириб чиқаришини исботлади. 

Қайд этилишича, мазкур спектрдаги ёруғлик организмда мелатонин, яъни халқона тилда “уйқу гормони” деб аталувчи модда ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Оқибатда инсон танасида моддалар алмашинуви жараёни бузилади.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, бундай ҳолат метаболик касалликларни келтириб чиқариб, бора-бора фойдаланувчиларда вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин. 

Маълум бўлишича, кўк спектрли ёруғлик фақат кечқурун ва тунда хавфли. Шу пайтгача смартфонлардан қоронғуда фойдаланиш кўз ва бош мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши тадқиқ этилган. Аммо энди уларнинг метаболик жараёнлардаги иштироки ҳақида ҳам маълумотлар университет профессорлари томонидан исботланди.  

Бу тунда смартфондан кечиш керак деганими? 

Шундан келиб чиқиб, профессор Д.Губин соат 21:00 дан кейин смартфон, компютер ва бошқа электрон қурилмаларни ишлатганда кўк чироқ таъсирини камайтирувчи махсус филтр режимини ёқиш ҳамда хона ичига кўча ёруғлиги тушмаслигини таъминлашни тавсия қилди.

Маълумот учун, мелатонин моддаси инсон танасида ярим тундан эрталабки соат 5:00 гача максимал даражада ишлаб чиқарилади. Мазкур жараённинг чўққиси тунги соат 02:00 атрофи ҳисобланади.