$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда COVID-19'га чалинган шахс қамоқдан қутилиб қолди

коронавирус Иллюстрация

2020 йилнинг 10 июль куни соат 12:30 да ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 38 ёшли шахс 0,59 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди, дея хабар қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва жиноят иши бўйича унга тегишли модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бироқ дастлабки тергов жараёнида қонунбузар «Covid-19» касаллиги билан хасталангани аниқланиб, зудлик билан унга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига алмаштирилган ва карантинга олинган.

Теги :
Jamiyat