$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Швейцария Гулнора Каримовага тегишли 131 млн. долларни Ўзбекистонга қайтаришга рози. Фақат шарти бор

Швейцария ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли 131 млн. долларни Ўзбекистонга қайтаришга рози. Фақат шарти бор

Швейцария ҳукумати 2012 йилда Гулнора Каримовага тааллуқли бўлган ҳисоб-рақамлардаги маблағлардан 131 миллион долларга тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришга розилик берган. Бу икки мамлакат ўртасида имзоланган келишувда ўз ифодасини топган.

Швейцария ҳукумати баёнотида айтилишича, Ўзбекистон қайтарилган активларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши керак. Бунан ташқари, ушбу маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши лозим.

Гулнора Каримовага тааллуқли яна 715 млн. долларлик маблағлар музлатиб қўйилган. Ҳозирча бу маблағлар Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш кетаётганлиги туфайли ушлаб турилади. Мабодо ушбу маблағлар қайтарилган тақдирда ҳам юқоридаги шартлар асосидагина Ўзбекистонга қайтарилади.

Теги :
Iqtisodiyot