$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент мурожаатномасида қайси сўзларни кўп ишлатди?

Президент мурожаатномасида қайси сўзларни кўп ишлатди?

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Ҳасан Мажидов ва Малика Жуманиёзова Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган бугунги Мурожаатини лингвистик контент-таҳлилини ўтказишди, тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.

Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз мурожатномасида жами 3576 хил сўздан фойдаланган. Фойдаланилган сўзларнинг энг узуни 19 та ҳарф ва ўртача 8 та ҳарфни ташкил қилади. Давлат раҳбари нутқида энг кўп эътибор қаратган йўналиш – бу “ёшлар”, “таълим”, ва “пандемия” бўлган.

Мурожаатда “ёшлар” масалаларига 44 маротаба, “таълим” масалаларига 32 маротаба урғу берилган. Шунингдек, “пандемия” ва унга боғлиқ масалалар мурожаатнинг 25 жойида тилга олинган.

Хусусан, “ёшлар” сўзи “ёшларга алоҳида эътибор кўрсатиш”, “ёшлар ҳуқуқлари”, “турли ёш категориясидаги ёшлар”, “ногиронлиги бўлган ёшлар” каби контекстларда фойдаланилган.

“Таълим” сўзи “таълим сифатини тубдан яхшилаш”, “уйда таълим бериш тизимини яратиш”, “пандемия” сўзи эса “глобал пандемия хавфининг узоқ сақланиб қолиши”, “пандемия даврида орттирилган тажриба” ва “пандемия даврида иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш” каби контекстларда фойдаланилган.

Таҳлил натижаларига кўра, мурожаатномада 41% урғу иқтисодиётни ривожлантириш ва либерализация қилиш соҳасига йўналтирилган бўлса, 28% ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир масалаларга қаратилган. Бундан ташқари, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга таалуқли масалалар умумий Мурожатноманинг 15%, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш каби масалалар эса умумий нутқнинг 10% ташкил этган.


Манба: review.uz

Теги :
Jamiyat