$
 12208.08
32.74
 14116.20
52.46
 155.00
0.71
weather
+26
Кечаси   +14°

"Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак" – Шавкат Мирзиёев Чиноздаги ирригация тармоқларини кўздан кечирди

"Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак" – Шавкат Мирзиёев Чиноздаги ирригация тармоқларини кўздан кечирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманига ташриф буюриб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Давлат раҳбари сувни тежаш, унинг аниқ ҳисобини юритиш ва самарали фойдаланиш зарурлигини доим таъкидлаб келади. 2020 йил 10 июлдаги Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида шу борадаги барча масалалар ўз ифодасини топган. Ушбу концепцияга мувофиқ, жорий йил 24 февралда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг уч йиллик стратегияси қабул қилинди. Унда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш, бу соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Чиноз тумани Янгиобод қишлоғидаги экин майдони айнан шундай ишлар натижаси. Бу жойда 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.

– Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак. Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади, – деди Шавкат Мирзиёев.



Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot