$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Камбағаллик даражаси 11 фоизга пасайган, рақамлар реал ҳаётга қанчалик мос

poverty

Аҳоли даромадининг 96 фоизини озиқ-овқатга сарфламоқда, реал даромадлар камайган, инфлация ва нархлар қимматлашиши аҳолининг молиявий ҳолати ёмонлашишига сабаб бўлган...бу биз шу кунгача ўқиб, эшитиб келган таҳлил, тадқиқотлар.

Аммо бугунги хабарга ишонадиган бўлсак, "қўрқмаслик керак, ҳаммаси назорат остида!"

Камбағаллик даражаси 11 фоизга пасайган

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлил қилинди.

Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди. 

 Ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга қисқарган

Мамлакатимизда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. 

Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилди: Сирдарё (19,5% дан 13,8% гача), Андижон (17,4% дан 11,9% гача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9% дан 13,7% гача) сезиларли даражада қисқарган.Минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро (11.9% дан 11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида аниқланган.

Ўзи камбағал ким?

Кенг маънода камбағаллик— бу одамларнинг яшаш, меҳнат қобилиятини сақлаш ва туғиш учун зарур бўлган минимал эҳтиёжларнинг маълум бир қисмини қондира олмайдиган иқтисодий аҳволи.

Қоида тариқасида, камбағаллик мамлакат аҳолисининг салмоқли қисмининг яхши ҳақ тўланадиган иш жойлари, сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятини ва ҳоказоларни чеклайди.

Уч тоифа

Мутахассислар орасида камбағалликнинг турли гуруҳлари ва таърифлари ажралиб туради. Баъзи экспертлар камбағалликни уч тоифага бўлишади:

  • камбағаллик (одамларнинг физиологик ҳаёт минимуми учун маблағлари бўлмаганда ва доимий тўйиб овқатланмаслик ёқасида бўлганда);
  • эҳтиёж ёки ўртача камбағаллик (оддий физиологик эҳтиёжлар учун етарли маблағга эга бўлган, лекин оддий ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун етарли бўлмаган);
  • етарли даражада таъминланмаганлик ёки ўртача камбағаллик (яшаш минимуми таъминланган, лекин фаровон эмас).

 Камбағалликнинг салбий оқибатлари

Мутахассислар ҳар қандай жамият ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун камбағалликнинг салбий оқибатлари ҳақидаги таърифлар бўйича ҳамфикр. Бунда иқтисодий сусаяди, жамиятда ижтимоий кескинлик кучаяди, жиноятчилик даражаси ошади, миграция жараёнлари фаоллашади ва аҳолининг турмуш тарзи ва одатлари ёмонлашади.

Теги :
Jamiyat