$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 3 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

day 03 02

Жаҳон кубоги совриндори

Болгарияда ёшлар ўртасида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги старт олди. Сабля йўналишида ўтаётган мазкур мусобақада дунёнинг 19 дан ортиқ давлатидан келган спортчилар иштирок этмоқда. 

Мусобқанинг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров финалга қадар муваффақиятли етиб келди ва кумуш медалини қўлга киритди.

“Қизлар академияси” ишга туширилади

 Кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириш бўйича кўплаб ишлар режа қилинган.

Булардан бири “Qizlar akademiyasi” лойиҳаси бўлиб, унинг доирасида “Qizlar akademiyasi” платформаси ишга тушириш ва бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этиш асосий мезон этиб белгиланган.

Дунёнинг энг яхши шахматчиларидан бири

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерациясининг (ФИДЕ) январь ойидаги рейтингида дунёнинг энг яхши 15 нафар шахматчиси қаторига кирди.

19 ёшли шахматчи бир ой ичида турнир жадвалида 22-ўриндан 15-ўринга кўтарилди, Эло рейтинги эса 2727 дан 2744 га кўтарилди. Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон тарихида бундай рейтингга эришган биринчи шахматчи бўлди. 2015 йилнинг май ойида шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновнинг максимал рейтинги 2715 баллни ташкил этганди, аммо у ўшанда 11-ўринга кўтарилган.

Вазирга икки ўринбосар тайинланди

2 февраль куни Сардор Бахтиёрович Раджабов ҳамда Фарход Эсанович Боқиев мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Раджабов Сардор Бахтиярович Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Бокиев Фарход Эсанович эса Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритар эди.

Теги :
Jamiyat