$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 2 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

pozitiveday

Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланиш

Қозоғистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачилик ривожлантирилмоқда.

Бу борада ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида қўмита раиси И.Ергашев “Kazak jibeki” уюшмаси раиси С.Бакиров ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокимлиги Тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Абдуразакова билан учрашув бўлиб ўтди.

Гулистонда Корея университети

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ИТ ва сунъий интеллект технологияларига асосланган бешта долзарб йўналишда ўқитиш йўлга қўйиладиган янги "Sun moon" университети ташкил этилмоқда

Яна бир аҳамиятли жиҳати, университетни саноат тармоқларига тайёр мутахассисларни тайёрловчи таълим кластерига айлантириш кўзда тутилган. Бунинг учун таълим жараёнлари ишлаб чиқариш билан тўлиқ интеграция қилинади.  

Нокаутли зарба

Айни дамда Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича "Boxam-2024" халқаро турнирининг навбатдаги кунида олти нафар чарм қўлқоп усталаримиз навбатдаги босқичга йўл олди.

Мусобақада -80 кг вазнда иштирок этаётган Жасурбек Йўлдошев ва Тўрабек Ҳабибуллаев каби боксчиларимиз ўртасидаги баҳсда Тўрабекнинг қўли баланд келди. 92 килограммгача вазн тоифасида иқтидорли боксчимиз Лазизбек Муллажоновнинг рақиби англиялик Виллиамс Левис эса жанг қилишдан бош тортди ва мағлуб эканлигини тан олди. Ушбу вазнда Шоҳжаҳон Абдуллаев португалиялик Родригуес Антониони 1-раундда техник нокаутга учратди.

12 ёшли кутубхоначи

Ўтган йилнинг декабр ойида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшлар билан учрашувида кўплаб масалалар қаторида вилоятнинг Терактаги маҳалласида яшовчи 12 ёшли Асадилло Розиқов ҳокимдан маҳаллада кутубхона қуриб беришларини сўраган эди.

Шу ўтган вақт ичида кутубхона ташкил этилиб кетракли жиҳозлар, адабиётлар, болалар учун мўлжалланган китоблар билан бойитилди ва фойдаланишга топширилди. 

Энди ўн икки ёшли Асадбек бошқарадиган кутубхона маҳалла ёшлари бўш вақтини ўтказадиган гавжум масканлардан бирига айланади