$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 1 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

d 01 02

Исталган коммунал хизматга ягона ҳисоб-рақам орқали тўлов тизими жорий этилади

1 июлдан бошлаб, исталган коммунал хизматга ягона ҳисоб-рақам орқали тўлов тизими жорий этилади.

Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ягона ҳисоб-рақам орқали исталган коммунал хизмат учун тўлов қилиш мумкин бўлади, янги биллинг тизими 2024 йил 1 июлдан тўлиқ ишга тушиши ҳақида хабар бермоқда.

Ушбу тизимнинг мобил иловаси ҳам яратилади. Илова орқали истеъмолчи ўзи амалга оширган тўловлар, истеъмол қилган электр энергияси миқдори, ҳудудида юзага келаётган авариявий ҳолатлар ҳақида маълумотларни онлайн тарзда олиш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон ДХХ раиси ва Афғонистон мудофаа вазири учрашишди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистонга ташрифи доирасида ушбу мамлакат мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб мамлакат мудофаа ва хавфсизлик кучлари барча соҳаларда ривожланиш лойиҳаларини амалга оширишда ҳар қандай ҳамкорлик ва кўмак кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.

Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этмоқчи бўлганларга компенсация берилади

Президентимизнинг жорий йилнинг 31 январида “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 2025 йил 1 январдан бошлаб, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.  

Балиқ етиштириш кўрсаткичлари

Интенсивлаштириш натижасида балиқ етиштириш ҳосилдорлиги 3-4 баробарга оширилди.

 Хусусан, личинка ишлаб чиқаришга ихтисослашган қуввати 390 миллион дона бўлган 7 та инкубация цехи ишга туширилиб, уларнинг сони 113 тага, қуввати 5,2 миллиард донага етказилди. 

270 гектар майдонда қуввати 14 миллион дона сиғимли репродуктор ҳавза ишга туширилиб, уларнинг қуввати 496 миллион донага, майдони 7,6 минг гектарга етказилди.  

Умумий қиймати 712 миллиард сўм бўлган 241 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилди. Натижада 2500 та янги иш ўрни яратилди.

Пенсиянинг энг кам миқдори оширилди

Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 621 минг сўм, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 621 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Бу ўзгаришлар бугун, 1 февралдан кучга киради.

Разамбек Жамалов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Сўнгги вақтларда россиялик спортчилар турли мамлакат терма жамоалари сафига бориб қўшилмоқда ва спорт фуқаролигини алмаштирмоқда. Шу қаторда Разамбек Жамалов ҳам Ўзбекистон учун олдинда турган мусобақаларда иштирок этади.

Разамбек Жамалов мусобақаларда -74 кг. вазн тоифасида курашади. Бу вазнда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Олимпия ва Осиё ўйинлари совриндори тажрибали полвонимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам бор. Эндиликда улар ушбу вазн тоифасида нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Теги :
Jamiyat