Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

2024 йил 30 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

Энди ҳамма нимани ўпкасига ютаётгани ҳақида хабардор бўлиб туради, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда транспорт ривожи учун 1,5 млрд. евро, чорвачилик ривожи учун 200 миллион доллар, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди — куннинг энг муҳим хабарлари.

2 daqiqa o‘qiladi

30 01 p

Энди нимани ўпкага ютаётгани ҳақида ҳамма хабардор бўлиб туради

Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда кўплаб муаммолар ва уларнинг ечимига тўхталиб ўтилди ҳамда керакли вазифалар белгилаб олинди.

Улардан бири эса пойтахт кўчаларига табло ва мониторлар ўрнатишдир. Бу мониторларда шаҳар кўчаларидаги ҳавонинг сифат кўрсаткичи доимий равишда эълон қилиб бориладиган бўлди. 

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда транспорт ривожи учун 1,5 млрд. евро

Европа инвестиция банки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда транспорт лойиҳаларини молиялаштириш учун 1,5 миллиард евро ажратади.

ЕИБ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон, шунингдек Қозоғистон тараққиёт банки билан транспорт лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун 1,47 миллиард евролик ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Чорвачилик ривожи учун 200 миллион доллар

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳаси учун 200 миллион доллар ажратади.

ЖИCАъдан жалб қилинадиган 200 млн доллар чорвачилик, чарм-саноат, балиқчилик, парандачилик соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар бериш орқали молиявий қўллаб-қуватланади.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Полковник Абдувохид Саломович Исмоилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган Абдувохид Исмоилов бугунгача Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тайинлов тадбирида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирок этди.

Ислом Каримовни ёд этилди ва маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди

30 январь куни Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари иштирок этишди.

Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.