$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 29 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

29 01

2023 йилда 3 триллион сўмлик тежамкорлик

Бугунги кунда лойиҳаларни сунъий равишда катта қилиб кўрсатиш ва шу орқали каттароқ маблағни жалб қилишга уриниш ҳолатлари мавжуд.

Бу ҳақида Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда қайд этилди

Бу борада, 2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик шу каби кераксиз харажатлари олди олинган.

Йиғилишда ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.

Қурилиш тизимида 1 июлдан бошлаб амалга ошадиган ўзгаришлар

Уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга ошириладиган ишлар ва вазифалар юзасидан Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда қурилиш соҳасини коррупсиядан қутқариш мақсадида 1 июлдан бошлаб:

– қурилишда тузиладиган барча шартномалар рақамлаштирилади;

– пудратчи ташкилотлар бажарган қурилиш ишлари фақат солиқ органига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактурадан келиб чиқиб молиялаштирилади;

– объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилиб, далолатномалар “Шаффоф қурилиш” орқали тасдиқланади;

– 10 миллиард сўмдан ортиқ лойиҳалар бўйича субпудратчиларни фақат ва фақат “Шаффоф қурилиш” тизими орқали танлаш тартиби йўлга қўйилади. Ушбу тартиб халқаро молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади;

– ишлаб чиқарувчи ҳам, қурувчи ҳам, назорат қилувчи ҳам қаерда қайси қурилиш материали қанча пул туришини онлайн кузатиб борадиган тизим бўлади.

Келгуси йиллар учун "яшил" режалар

Президент раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда кўплаб соҳалар, жумладан, экология ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди ва режалар белгилаб олинди.

Келгуси беш йил давомида Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилояти туманларини тўлиқ яшиллик билан қоплашни назарда тутувчи камида 3 минг гектар “яшил белбоғ” ва 200 гектар “яшил боғлар” ташкил қилинадиган бўлди.

Икки олтин ва битта кумуш

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Одивелаш Гран-присини 2 та олтин ва 1 та кумуш медаллари билан якунлади. Энг ажойиби шундаки, бу натижалар билан Ўзбекистон умумжаҳон ҳисобида дзюдо ватани бўлмиш Япониядан кейинги ўринда турибди.

Ютуқ соҳибалари ва соҳиби:

 Олтин медал:

-60 кг: Дилшод Баратов

-52 кг: Диёра Келдиёрова

Кумуш медал:

-70 кг: Гулноза Матниязова