$
 12741.02
-16.92
 14062.26
-63.33
 134.38
-0.68
weather
+26
Кечаси   +14°

Пенсия нега кечикяпти?

Пенсия нега кеч етиб боряпти?

Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони” мурожаат қаноатлантирилди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасидаги мурожаатлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қисқа 11-40 рақамли “Ишонч телефони” фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 мартда 2980-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Йўриқнома 10-бандига асосан Халқ банки филиали томонидан пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар уларни етказиб бериш (топшириш)нинг тасдиқланган жадвалига асосан ҳар ойнинг 27 санасига қадар узлуксиз етказиб берилади (топширилади).

Мазкур Йўриқноманинг 46-бандида ушбу талабларнинг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар, деб белгиланган.

Пенсия жамғармаси Ишонч телефонига пенсия тўлови маблағларни етказиб беришда тасдиқланган жадвалга риоя қилинмасдан Халқ банки сайёр кассаси назоратчилари томонидан қонун бузилишнинг қўпол ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги кузатилмоқда.

Мисол учун, Наманган вилояти, Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Мнинг 2020 йил 15 ноябрь куни Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га 2020 йил декабрь ойи учун боқувчисини йўқотганлик пенсия пулини олмаган бўлсада, дастурда тўланди белгиси қўйилганлиги бўйича мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилганда, фуқаро Т.Мга декабрь ойи учун тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсия пули АТ Халқ банки Учқўрғон тумани сайёр кассаси кассири томонидан ўрнатилган қонунчиликка зид равишда, яъни ишончномасиз МФЙ ходимига ташлаб кетилган.

Шунингдек, Жиззах вилояти, Зомин туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Анинг 2020 йил 28 декабрь куни Пенсия жамғармаси “Ишонч телефони”га 2020 йил август ойи учун пенсия ҳамда ун ва қолипли нон ҳарид қилиш бўйича компенсация пули тўловлари тўлаб берилмаганлиги бўйича мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилганда, фуқаро М.Ага август ойи пенсия ун ва қолипли нон ҳарид қилиш бўйича компенсация пули тўловлари АТ Халқ банки Зомин тумани сайёр кассаси кассири томонидан ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Пенсия жамғармасининг аралашуви билан фуқарога 2020 йил 31 декабрь кунида пенсия ҳамда ун ва қолипли нон ҳарид қилиш бўйича компенсация пули тўловлари ўрнатилган тартибда АТ Халқ банки сайёр кассаси кассирлари томонидан етказиб берилган.

Пенсионерга пенсия тўлови белгиланган тартибда етказиб берилмаганлиги ҳамда ишончномасиз тўлаш ҳолати юзасидан АТ “Халқ банки” Бошқарувига тегишли чора кўриш бўйича хат юборилди.

Юқоридагиларга асосан, жойларда пенсия ва нафақаларни етказишда кеч тўлаб бериш ҳолатлари, етказиб беришда хизмат ҳақи талаб этиш, тўлиқ миқдорда берилмаслик ёки тўловлардан чегириб қолиш ёки бошқа ҳолатлар аниқланса, фуқаролардан Пенсия жамғармасининг 1140 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишларини сўраймиз.

 

Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт