$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Шоулар мавсуми бошланмоқда

Open budget Опен бюджет

Бугундан бошлаб “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йилги 1 мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. Бу мавсум учун жами 3 трлн сўм маблағ ажратилмоқда.

Ташаббусли бюджет ўзи нима?

Ташаббусли ёки партисипатор буджетлаштириш — аҳолининг ташаббусларини ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларининг муайян бир қисмини сарфлаш бўйича уларнинг бевосита иштирокида қарорлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини кузатиш амалиёти.

3 трлн сўмдан ортиқ пул маблағи

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йилдаги 1 мавсумига 1 февралдан старт берилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Бунда лойиҳалар киритиш 20 кун яъни, 1 февралдан 20 февралгача амалга оширилади. Лойиҳаларни саралаш эса 21 февралдан 11 мартгача давом этади. Овоз бериш эса 12−31 март давомида ўтказилади. Янги мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. 2024 йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил қилади.

Бир фуқаро – бир овоз

Жорий йилдан бошлаб энг катта янгилик — бу овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади. Энди номида нечта сим-картаси бўлишидан қатъи назар 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади. Масалан, дейлик, бир кишининг номида Uzmobile, МоbiUz, Ucell ва Beeline рақамлари бор. Бу одам шу пайтгача бўлган тартибга кўра 4 та овоз бериш мкониятига эга бўлган. Энди эса бу шахс фақат 1 маротаба овоз беради ва кейинги сафар бошқа компания рақамидан яна овоз бермоқчи бўлса, унга рад жавоби келади. Бу орқали юзлаб сим-карта сотиб олиб, овозлари сонини сунъий кўпайтириш ҳамда ижтимоий адолатсизликларга чек қўйилади. 

Сифат ва рози-ризолик

Шунингдек, бундан буён “Ташаббусли бюджет” доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда. Бу орқали ишни сифатсиз топширадиганларга қарши курашилади.

Маълумот учун, 2023 йилда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган жиҳозланиши керак бўлган лойиҳаларга 2024 йил учун мўлжалланган давлат бюджетидан маблағ ажратиш таклиф этилган.