$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони 45 минг нафарни ташкил этади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаб келмоқда. Ўтган йилда инфекцияга текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшаб келмоқда. Бу ҳақда 2 февраль куни АОКАда ўтказилган брифингда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директор ўринбосари Гулифор Нормуратова маълумот берди.

Унинг қайд этишича, ўтган йилда бу инфекцияга текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортган.

Айни пайтда ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80%ни ташкил этади. Халқаро ташкилотлар томонидан 20% ҳолатларда дориларни Республикага олиб кирилиши ва касаллик аниқланиши биланоқ, барча беморларга дори воситаларини бериб бориш йўлга қўйилган.

Ҳозир онадан болага ОИВ инфекциясини юқиши олдини олиш мақсадида ҳар йилига 600 нафар оналари шу касалликка чалинган болаларга қуруқ сут маҳсулотлари олиб берилмоқда.

Бундан ташқари 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга ижтимоий нафақалар бериб борилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун «95−95−95» стратегияси олға сурилган, унинг доирасида ОИВ инфекцияли шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишлари, 95 фоизи махсус даволаш курслари билан қамраб олинишлари ва 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушишига эришиш мақсади белгиланганлигини айтиб ўтди.

Жорий йилда «Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023−2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлари дастури»ни амалга ошириш мақсадида 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилган.