$
 12694.97
40.84
 14878.50
60.51
 161.60
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

ОЧИҚ ТАҚСИМЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

ИЭС 4

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда асосий ва ёрдамчи ускуналарни келгуси мавсумга тайёрлаш ҳамда атроф-муҳит ҳарорати кўтарилиши даврида ишончли ишлашини таъминлаш бўйича йўриқномасига асосан “Тошкент ИЭС” корхонасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Белгиланган режага мувофиқ станциядаги очиқ тақсимлаш қурилмаларининг 110-220-500 кВгача бўлган оқим ва кучланишли трансформаторлари техник ҳолатини навбатдан ташқари текшириш ва синовдан ўтказиш ишлари бажарилди. Техник синовдан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар қисқа муддатда бартараф этилди.

- Айни кунда истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш учун ток трансформаторлари заҳираси яратилмоқда, - дейди станция электр цехи бошлиғи Мурод Кенжебаев. Зарурий ускуналар заҳирасини яратиш мақсадида “Ўзбекэнерготаъмир” корхонасига бир неча оқим ва кучланиш трансформаторларининг техник ҳолатини текшириш, аниқланган нуқсонларини таъмирлаш учун юборилди.