$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистондаги 26 та кўприк авария ҳолатида экани айтилди

Ўзбекистондаги 26 та кўприк авария ҳолатида экани айтилди

«Ўзйўлинспекция» томонидан Ўзбекистондаги кўприклар ҳолати ўрганилганилгада дарё ва сойларнинг ўзанларидан — тош, қум ва шағалнинг назоратсиз ва ноқонуний равишда қазиб олиниши натижасида, айрим кўприкларнинг оралиқ таянчлари критик қийматлардан ортиқча ювилиб кетганли аниқланган.

Инспекцияга кўра, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан дарёлардаги кўприклардан — ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 км.гача бўлган масофада қум ва тошлар қазиб олиш учун карьерлар барпо этиш таъқиқланган. Лекин мазкур талаб бажарилмагани оқибатида, сув ўзани сатҳининг пасайиши сабабли Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Андижон вилоятларида барпо қилинган жами 26 та кўприкнинг таянчлари яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Хусусан, Самарқанд вилоятидаги — Қорадарё, Зарафшон, Оқдарё, «Дарғом» каби дарё ва каналлар устига қурилган 10 та, Сурхондарё вилоятидаги — Обизаранг, Тўпаланг, Сурхон, Олтинсой дарёлари устидан ўтган 6 та, Қашқадарё вилоятидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги — Сангзор дарёси устидан ўтган 3 та, Тошкент вилоятидаги — Чирчиқ ва Ангрен дарёлари устидан ўтган 2 та ҳамда Андижон вилоятидаги Аравонсой устидан ўтган 1 та кўприк жойлашган ўзанларда карьерлар фаолияти тугатилмаган. Улар ноқонуний равишда ўз фаолиятларини давом эттиришаётгани айтилмоқда.

Теги :
Жамият
Авто