$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Нон истеъмоли рак касаллигига олиб келади

non нон хлеб bread

Нон, албатта, асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланади. Халқимизда эса ушбу анъана асрлар давомида шаклланиб келган ва ҳатто, таомни нонсиз ея олмайдиган даражага ҳам келганлар бор. Эрталаб турасиз, енгил нонушта билан иссиққина нон, тушликда эса ош ёки бирор бир тансиқ таомни ҳам нон билан ва кечки овқатда эса ёғлигина овқат. Албатта, у ҳам нонсиз кетмайди. Шундай одамлар борки бир порсия овқат билан бутун битта нонни паққос туширади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, сиз харид қилиб, истеъмол қилаётган нонларнинг қандай зарарлари бор ва қандай касалликларни келтириб чиқаради!?

Ичак касалликлари

 Ҳа, доим истеъмол қилиб келинаётган нонлар ҳам бир қанча жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Булардан бири бу ичак касалликларидир. Сиз харид қилиб, ейдиган нон таркибидаги ачитқи ва кимёвий оқартирадиган элементлари ошқозонга тушиб, ошқозон ичак тизимида ҳазм қилиш муаммосини пайдо қилади. Шу сабабли сиз ўзингизни узоқ вақт тўйиб юргандек ҳис қиласиз. Аслида, бунга сабаб ошқозон ушбу нонни ҳазм қилолмаётганлигидир. Ачитқи ва кимёвий моддалардан пайдо бўладиган элементлар ошқозонда ёпишқоқ моддага айланиб, ичакларда туриб қолади. Бунга мисол, нон истеъмол қилинганидан кейин бироз вақт ўтгач оғизга аччиқ тамли сув келишидир. Ушбу ҳолатга асосий сабаб – кимёвий таркибли нонларнинг ошқозонга таъсир кўрсатиши.

 Ошқозонда пайдо бўладиган ёпишқоқ моддани ҳазм қилиш учун ошқозон ости бези, ош қозон ҳам ўзининг шира кислотасини икки баробар ишлаб чиқаришига мажбур бўлади. Ошқозонни тозалаш учун эса жигарга сигнал боради ва унга кучли босим тушади. Оқибатида кейинги очлик пайтида, ошқозон ичак тизимида одатланилган кимёвий модда тушиши хавфи пайдо бўлади. Бу сигнал орқали ошқозон ичак бези олдиндан икки баробар кислота ишлаб чиқаришни бошлайди. Натижада, ортиқча кислота ошқозон ва ичак деворларини зарарлашига сабаб бўлади. Буни оқибатида гастрит, 12 бармоқ ичак яраси, ичакларни шамоллаши, қабзият ва ошқозон яраси касалликлари келиб чиқади.

Долзарб муаммолардан бири – семизлик

 Иккинчи зарари, таркибида углеводи жуда кўп ва кераксиз моддалар билан тўйинган нонларни организм калория сифатида қабул қилиб, кераксиз ёғларни ҳосил қилади. Бу эса инсонда семизликни келтириб чиқарувчи асосий сабабдир. Диабет Яна бир келтириб чиқарадиган касалликлардан бир бу 2-турдаги қандли диабет касаллигидир. Юқорида айтиб ўтилган ошқозон ва ичакларга босим билан тушаётган кимёвий таркибли нонларнинг берган зарари оқибатида кўп инсонларда қандли диабет касаллигини келтириб чиқариш эҳтимоли жуда юқори.

Ҳолсизлик ҳам нонданми?

 Сиздаги қуввацизликка ҳам нон сабаб бўлиши мумкин. Нон цехларида тайёрланадиган нонларда нонни шиширувчи ва унга там берувчи моддалар кўп ишлатилиши оқибатида инсонга зарар берувчи нон маҳсулотлари савдога чиқади. Буни истеъмол қилган одамда қуввацизлик ва кам қонлик келиб чиқади. Бунинг сабаби ошқозонга тушаётган ноннинг таркибидаги элементлар ўзи билан бирга тушаётган сифатли маҳсулотнинг таркибидаги витаминларни ҳам зарарлайди ва организмга бермасдан, ўзи билан бирга олиб чиқиб кетади ёки уларнинг озуқавий миқдорини камайтириб юборади. Таркиби бузилган маҳсулотни эса фойдали хусусиятлари йўқолиб, организмга керакли моддалар сўрилиши камаяди. Бунинг оқибатида инсонда турли хил витаминларга етишмовчиликлар, минерал витаминларни камайганлиги учун қуввацизлик пайдо бўлади.

Санитария

 Кўзингиз тушган бўлса, цехдан чиққан нон дўкон растасига келиб тушгунича нечта қўллардан ўтади!? Албатта, ҳеч бир нон ташувчи одамда тиббиёт қўл қопларини кўрмайсиз. Ундан ташқари, асосан дўконлардаги нонлар очиқ шароитда туради ва бир кунда неча-неча одам нон олиш учун уларни ушлаб кўриб, юмшоғини танлашга ҳаракат қилади. Ўзингиздан мисол қилиб олинса, сиз ҳам растадаги нонни ушлаб кўриб, кўнглингизга ёққанини оласиз. Бу орқали маҳсулотга ташқи муҳит таъсирида вируслар, бактериялар ва замбуруғлар ўрнашиб қолади. Истеъмол қилинган ушбу нондаги бактериялар одам организмида гижжаларни ҳосил қилиб, инфецион касалликларга олиб келади.

Рак қандай келиб чиқади?

 Тандирларга ёпиладиган нонлар асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланади, албатта. Ана шундай нонларни олаётганда ёки истеъмол қилаётганда орқасидаги қора қуйқумларга кўзингиз тушган бўлса керак-а? Булар нонда бўлишига сабаб эса тандирнинг деворлари қиздирилиши вақтида куяди ва унга ёпиштирилган нонга ўрнашиб қолади. Улар энг зарарли кансерогенлардир. Айнан ўша моддалар организмга тушганидан кейин ўт қопида ва буйракларда йиғилиб, қумни тўпланади. Натижада буйрак тоши пайдо бўлади. Ушбу Кансерогенларнинг асосий вазифаси эса ўсма чақиришдир. Буларнинг негизида эса рак касаллиги ётади.

 Нон албатта инсон саломатлиги учун керакли бўлган маҳсулот ҳисобланади. Лекин, бунинг сифатини билган ҳолда меъёрда қабул қилган муҳимдир. Нонни истеъмол қилишидан олдин, албатта, уни сифатли тайёрланганига амин бўлган ҳолда ёки ўзингиз уй шароитида тайёрлаган нонни истеъмол қилган маъқулроқ.