$
 12780.09
5.75
 13889.40
40.74
 131.67
-0.5
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда Nike ва Adidas кроссовкалари ишлаб чиқарилади

Андижонда Nike ва Adidas кроссовкалари ишлаб чиқарилади

Машҳур Nike ва Adidas брендлари Ўзбекистон бозорига кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Фахриддин Бобоев «Экономическое обозрение» журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Nike ва Adidas компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши бўйича келишув мавжуд. Спорт оёқ кийимларини ишлаб чиқариш Андижонда йўлга қўйилади. SinoInternational МЧЖ ХҚ заводида дунёга машҳур брендлар остида аутсорсинг асосида 3 миллион жуфт кроссовкалар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

“Таъкидлаш керакки, терини чуқур қайта ишлаш, юқори қийматган эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида соҳага чет давлатлар (Италия, Туркия, Хитой ва бошқалар)нинг замонавий усуллари жорий қилинди. Келгуси 3-5 йил ичида, асосан Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда 15 та янги экспорт бозорини очиш кўзда тутилган. Экспорт географиясининг кенгайиши, миллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорида тан олинишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда мунтазами қатнашиб туриши ҳам муҳим рол ўйнайди”, дейди Ф. Бобоев

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт