$
 12142.10
-52.11
 14079.98
95.66
 150.53
0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 1 февраль воқеалари

qoraday

Hotdogger’га жиноий иш очилди

Тошкент шаҳридаги 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчаси электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди. Қайд этилишича, «L.S.G.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларида 7 та шохобчани умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаган. Оқиибатда жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

10 ёшли бола ЙТҲдан жабрланди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида соат тахминан 12:30 да туманнинг Совуртепа маҳалласи ҳудудида 2002 йилда туғилган ҳайдовчи “KIA” машинасини бошқариб кетаётган бўлган. Шу вақтда у билан бир йўналишда ҳаракатланаётган “Damas” чапга бурилган, оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси келиб чиққан. Тўқнашув вақтида машиналар йўл четида кетаётган ота-бола ва яна бир нафар фуқарони уриб юборган. Вилоят ЙҲХБ 10 ёшли пиёдага жароҳат етгани, у бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг елка қисмидан ёпиқ синиш каби ташхислар билан шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Сурхондарёда поезд “Gentra”ни уриб юборди

Куни кеча Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Шўрчи-Элбаён темирйўл бекатлари оралиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида поезд “Gentra” машинасини уриб юборди. Сариосиё-Тошкент йўловчи поезди мазкур темирйўл кесишмасидан ўтаётган “Gentra” машинасини уриб юборганидан сўнг, шошилинч тўхтаган. Оқибатда “Gentra” ҳайдовчиси — 35 ёшли Б.Н. ва унинг 2 ёшли ўғли турли тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳайдовчининг 64 ёшли онаси, 29 ёшли турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзанди — 12 ёшли қизи, 9 ёшли ўғли ва 5 ёшли қизи воқеа жойида ҳалок бўлди.

“Қўли узун” фирибгар ушланди 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Р. “Н.Қ.” МЧЖ раҳбари А.Н.нинг ишончига кириб, унга 72 млн сўм эвазига юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёдамида Нукус шаҳри ҳудудидан 900 млн сўмлик қурилиш объектини олиб беришини айтиб, олдиндан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Теги :
Jamiyat
Avto