$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 30 январь воқеалари

Qora dayjest 30 01

BYD ҳамда Chery автомашиналари иштирокидаги ЙТҲ

Куни кеча соат 23:40 атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида BYD ва Chery автомобиллари тўқнашди. Туманнинг Байналминал-Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасида 37 ёшли Ф.Ж. бошқарувидаги BYD автомашинаси ҳамда 24 ёшли С.М. бошқарувида бўлган Chery автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида иккала автомашина ҳайдовчиларига биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб борилган.

Товламачиликда айбланган блогер 5 йилга қамалди

29 январь куни жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Нишон тумани судида блогер Абдулҳаким Абжалиловга оид жиноят иши бўйича суд якунланди. Ҳукмга мувофиқ, Наманган вилоятида туғилган, “Achchiq haqiqat” МЧЖ раҳбари, шу номдаги канал админи бўлган 49 ёшли блогер Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Таъкидланишича, мазкур жиноят Қашқадарёда содир этилган.

Унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Блогер тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди. Шунингдек, ишда жабрланувчи бўлган икки кишининг бирига 1 млн сўм зарар ундириш белгиланди.

Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Бўстон” МФЙдаги хонадонда яшовчи М.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 540 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 1 790 кг. пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

10 дан ортиқ автолизинг фирмаларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

Белгиланган муддатда автомобил етказиб берилмагани ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаётгани сабабли «Umid auto leasing», «Umid lizing Tashkent», «Umid auto», «Umid avto Tashkent», «Umid avto lizing», «Mega Avto Leasin-Hamkor», «Mega Avto Leasin», «Samo Rimmax Avto», «Rimmax Auto Leasin», «Ishonch Auto Leasin», «Asr Auto Leasin», «Baraka Avto Baraka Business» каби ташкилотлар раҳбарларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Рақобат қўмитаси фуқароларни автолизинг фирмалар билан шартнома тузишда огоҳ бўлишга, алданиб қолмасликка чақирди.

Теги :
Jamiyat
Avto