$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 28 январь воқеалари

1 28

Тошкент шаҳридаги ЙТҲ содир бўлди

27-январ куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида иккита автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Мазкур воқеада соат 21:00 да туманнинг Кўкча дарвоза кўчаси “Мумтоз” тўйхонаси қаршисида 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "KIA" автомашинаси "Malibu-2" билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида иккинчи автомобил ҳайдовчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг шахсига аниқлик киритилмоқда. Ҳолат бўйича эса шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўсмир қиз бедарак йўқолди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси хабар беришича Термиз тумани “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи, 2008 йил туғилган Ойдин Турсунова Жуманазаровна 2024 йил 5 январ куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Маълум қилинишича, қизни топилишида кўмаклашган фуқаролар 2 000 000 сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Кредитни талон-тарож қилганлар қўлга олинди

Самарқанднинг Ургут туманида ўтказилган терговга қадар текширувда “З.Б.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида банкдан ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Шунингдек, у 497,9 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлагани аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 184-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Газ ўғирлаган корхона

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан туман “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Г.” МЧЖ масъул шахслари анор шарбати ишлаб чиқариш корхонасини тижорат мақсадида ҳеч қандай ҳужжациз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 167,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.