$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 8 январь воқеалари

1 18

Тошкент аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Бугун, пайшанба тонгидаги қалин туман сабабли Тошкент халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча чекланди. Шу сабабли бир қанча рейслар Самарқанд, Фарғона, Намангандаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Шунингдек, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси парвозлари кечикиб амалга оширилишини маълум қилди

Қуйиқ туман кўтарилгач, тушга яқин соат 11:00 да барча рейслар фаолияти яна тикланган. 

Метрода ёнғин чиқди

Куни кеча Тошкент метросидаги “Космонавтлар” бекатига кириб келган поездларнинг бирида ёнғин чиққан. “Тошкент метрополитени”нинг хабар беришича, "Космонавтлар" метро бекатига кириб келган 40 сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисдан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Қор кўчиш хавфи эълон қилинди

19−21-январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Қор кўчиш хавфи Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлар ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманига тааллуқли.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Контейнер тўла қурилиш моллари ёниб кетди

Кеча, 17 январ куни кечга тақин Бектемир тумани, Порлоқ кўчасида жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да етиб бориб, соат 17:44 да ёнғин ўраб олиниб, 17:54 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ, ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижонда ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди

Бундан бир неча кун олдин Андижон шаҳрининг “Ўзбекистон” кўчасида 24 ёшли ҳайдовчи хусусий корхонага тегишли Lacetti Gentra автомобилни бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир кундан сўнг вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

Теги :
Jamiyat
Avto