$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда неча киши пенсия ва нафақа олади?

Ўзбекистонда неча киши пенсия ва нафақа олади?

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн. 824 минг нафарни яъни аҳоли сонидаги улуши 11,2 %ни ташкил қилган ҳолда 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 147,2 минг нафар ёки (4%)га кўпайган.

Шундан, 2 млн. 849 минг нафари (74,3%)ни ёшга доир пенсия, 386,5 минг нафари (10,1%)ни ногиронлик пенсия, 189,1 минг нафари (5,0%)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 400,3 минг нафари (10,6%)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

2020 йилда 333 минг 450 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган.

Пенсия жамғармасининг 2020 йил учун даромадлар режаси 20 трлн 134 млрд. сўм бўлиб, ижроси 20 трлн 592 млрд. сўмни (шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 176,2 млрд. сўмни) ташкил этган.

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot