$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг сонини эълон қилди

Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг сонини эълон қилди

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг сонини эълон қилди. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати бошлиғи Айжамал Жолдасбаева хабар қилди. 2020 йил 1 октябръ ҳолати бўйича Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 785 минг 520 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳудудлар кесимида ҳисобланганда уларнинг энг кўп – 13,1% Тошкент шаҳрига, 12,4% Навоий вилоятига тўғри келади. Бу кўрсаткич Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон, Хоразм вилоятларида 11% ва ундан кўпроқни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларда эса 9% дан 10% гача бўлган қийматни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда пенсияларнинг ўртача миқдори 817 минг 457 сўмни, нафақаларнинг ўртача миқдори 463 минг 121 сўмни ташкил этмоқда. 1991 йил 1 январдаги маълумотда 2 млн 158 минг 995 нафар пенсия ва нафақа олувчи қайд этилган.

Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ жумладан, пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 1140 “Ишонч телефони”, www.pfru.uz расмий веб-сайти, t.me/PensionFundRUz расмий телеграм канали, pension_uz@pfca.mf.uz электрон почтаси ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Унутманг сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot